Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Тоттенхэм» Коло-Муани учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Рандаль Коло-Муанини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар берди.

Манбага кўра, «шпорлар» бош мураббийи Роберто Де Дзерби 27 ёшли франциялик ҳужумчининг мухлисларидан бири ҳисобланади ва уни жамоада кўришни истайди.

Қайд этилишича, «ПСЖ» Коло-Муанини яна ижарага беришга тайёр. Бироқ парижликлар шартномага мажбурий сотиб олиш банди киритилишини талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, ҳужумчига қизиқиш билдирган «Ювентус» ҳам трансфер устида ишлашда давом этмоқда.

Форвард ўтган мавсумни «Тоттенхэм» сафида ижара асосида ўтказди. У барча турнирларда 41 та учрашувда қатнашиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотига кўра, Коло-Муанининг бозор қиймати 20 миллион еврога тенг.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 11:18, 10.07.2026.
Ўқилди: 1382 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик