Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал

Тухель: «Кейн — Англия терма жамоаси етакчиси»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Харри Кейн ҳақида фикр билдирди.

«Биз ҳар бир ўйиндан олдин Кейн ҳақида гаплашамиз, чунки у ўйинлар тақдирини ҳал қилади. У бизнинг етакчимиз, бизнинг сардоримиз. Ҳозир у ўз фаолиятидаги энг яхши спорт формасида. У жамоавий ўйинчи, лекин ҳар қандай вақтда масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр. Бундай сардорга эга бўлиш ва шундай ўйинчига мураббийлик қилиш катта шараф», — Тухелнинг сўзларини келтиради Sky Sport журналисти Керри Хау.

Жаҳон чемпионати – 2026 да Кейн бешта ўйиннинг барчасида майдонга тушиб, олтита гол урди ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнирнинг чорак финалида инглизлар Норвегия билан тўқнаш келишади.

Киритилди: 14:09, 11.07.2026.
Ўқилди: 614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик