Таниқли собиқ футболчи Брайан Робсон Жаҳон чемпионати — 2026 доирасидаги Англия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан рақиб ҳужумчиси Эрлинг Холандни ким зарарсизлантира олиши ҳақида фикр юритди.
«Айнан Норвегияга қарши ўйин сабабли ҳам шу ёзда Харри Магуайрнинг жамоада бўлишини истаган бўлардим. Чунки, менинг фикримча, Магуайр Эрлинг Холандга қарши тура оларди. Бошқа йигитларимиз тезкор, лекин улар Магуайр каби кучли эмас», — Робсоннинг сўзларини келтиради Hajper.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель бошчилигидаги «уч шерлар» мураббийлар штаби «Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячисини Шимолий Америкадаги мундиалга олиб кетмасликка қарор қилган эди.
Англия ва Норвегия терма жамоалари Жаҳон чемпионатининг ярим финал йўлланмасини 12 июль куни ўзаро ўйинда ҳал қилишади.













