Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

Собослаи «Олтин тўп» ҳақида: «Албатта, мен уни орзу қиламан, лекин овоз бериш жараёни доим ҳам мавсумдаги ютуқларни акс эттирмайди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи «Олтин тўп» мукофотига бўлган муносабати ҳақида гапириб берди.

– Нималарни орзу қиласиз?

– Тўғрисини айтсам, болалигимда доим Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни орзу қилардим, чамамда, Премьер-лигадан ҳам кўпроқ. Лекин мана, АПЛда ғолиб чиқишга улгурганимдан кейин, уни яна бир бор ютишни жуда ҳам хоҳлайман — 2025 йилда бошдан кечирганларимиз шунчаки ақл бовар қилмас даражада эди.

– Қизиғи шундаки, сиз «Олтин тўп» ҳақида гапирмайдиган камсонли замонавий футболчилардан бирисиз.

– Албатта, бу ҳам бир орзу. Аммо, балки бу ҳақда гапирмаслигимнинг сабаби, овоз бериш жараёни ҳар доим ҳам мавсум давомидаги ютуқларингни тўлиқ акс эттирмайдигандек туюлишидадир.

2018 йилда «Реал» билан Чемпионлар лигасини ва терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатини ютган Рафаэль Варан каби футболчи «Олтин тўп»ни олмаганини кўрганимда, Венгрия терма жамоаси билан ғолиб чиқмасдан туриб, менга бу мукофотни қўлга киритиш жуда қийин бўлишини тушунаман (кулади).

Эрлинг Холанд билан ҳам худди шундай вазият бўлди: у 2023 йилда «Манчестер Сити» билан ҳамма совринни қўлга киритди, барча мумкин бўлган сермаҳсуллик рекордларини янгилади, лекин барибир мукофотни ололмади.

– Аммо тоқ йилларда топ-терма жамоаларда ўйнамайдиган, лекин чемпион клублар сафида бўлган футболчиларда барибир реал имконият пайдо бўлади.

– Ҳа, бу ҳақиқат. «Олтин тўп» одатда қачон топширилади? Октябрь ойида, тўғрими? Унда октябрь ортидан 2027 йилда кўришамиз (кулади).

Киритилди: 15:39, 11.07.2026.
Ўқилди: 276 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик