Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Собослаи: «Роналдуга қойил қолганман»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва Венгрия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи машҳур футболчиларнинг ҳеч бирига ўхшашни истамагани, бироқ Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг профессионализмига ҳамиша қойил қолганини сўзлаб берди.

— Ёшлигингизда сизда ўрнак оладиган идеаллар бўлганми?

— Ҳеч ким.

— Қўйсангизчи...

— Йўқ, ҳақиқатан ҳам шундай. Аммо кумирим бўлган: у — Криштиану Роналду. Ўйин услуби учун эмас, балки унинг менталитети ва такрорланмас ишга бўлган муносабати (рабочая этика) учун. Болалигимда унинг китобини ўқиганман, қандай машғулот ўтказиши ҳақидаги видеоларни томоша қилардим. Уни ўйинидан кўра, айнан мана шу жиҳатлари мени кўпроқ руҳлантирган.

Лекин менда ҳеч қачон ўйин борасида андоза оладиган идеал бўлмаган. Рост айтяпман. Мен бошиданоқ кимгадир ўхшашни эмас, ўзим бўлишни хоҳлаганман.

Чунки жуда эрта тушуниб етганман: дунёда фақат битта Зинедин Зидан, битта Стивен Жеррард, битта Поль Погба, битта Лионель Месси ва битта Криштиану Роналду бўлиши мумкин.

Кимнингдир «кейинги нусхаси» бўла олмайсиз. «Ўзингиз бўлинг — қолган барча ўринлар банд» деган иборани биласиз-ку, — деди Доминик.

Киритилди: 17:31, 11.07.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик