Германия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Оливер Кан "Бавария" ва "Барселона" клубларининг Европа чемпионлар лигасидаги истиқболи ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлайманки, "Барселона"нинг энг яхши даврлари ортда қолди. Шунинг учун "Бавария" Европада ҳеч кимдан қўрқмаслиги керак. Жамоада кўпгина ақлли ўйинчилар йиғилишган ва улар ҳар қандай рақиб билан кураша оладилар.
Гвардиола? Доимо юқорида юриш учун ўзгаришлар ва янг ғоялар керак", - дейди Оливер Кан.













