Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 чорак финалида Норвегияни қўшимча бўлимларда 2:1 ҳисобида таслим этди.
Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди — норвегияликлардан Андреас Шельдеруп 36-дақиқада ҳисобни очган бўлса, инглизлар сафида 45+1-дақиқада Жуд Беллингем мувозанатни тиклади.
55-дақиқада скандинавияликлар ҳимоячиси Торбьорн Хеггем бурчак зарбасидан сўнг тўпни дарвозага жойлаб қўйди, бироқ бош ҳакам Клеман Тюрпен ВАР тизимига мурожаат қилиб, такрорни кўргач, голни бекор қилди. Ҳакам узатма пайтида Эрлинг Холанд Эллиот Андерсонга нисбатан қоида бузганини қайд этди.
Қўшимча бўлимларнинг 93-дақиқасида Жуд Беллингем ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйиб, Англияни олдинга олиб чиқди.
99-дақиқада Клеман Тюрпен Оскар Бобб Жед Спенсга нисбатан ишлатган фол учун Норвегия дарвозасига пенальти белгилади, аммо ВАР аралашуви ва такрорни кўргандан сўнг ўз қарорини бекор қилди.
ЖЧ-2026 ярим финалида Англия Аргентина — Швейцария жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Мазкур учрашув 12 июль куни тунги соат 06:00 да бошланади.













