Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Деку Ромеро ва Люкебанинг агентлари билан учрашувлар ўтказди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку икки нафар марказий ҳимоячи — «Тоттенхэм» аъзоси Кристиан Ромеро ҳамда «РБ Лейпциг» вакили Кастелло Люкебанинг вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда sport.es нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу учрашувлар дастлабки танишув характерига эга бўлиб, ҳали музокаралар бошланганини англатмайди. Бу суҳбатлар клуб стратегиясининг бир қисми деб аталди — яъни ҳозирги ҳимоячилардан кимдир жамоани тарк этадиган бўлса, «Барселона» тайёр вариантларга эга бўлишни хоҳлайди.

Ромеро аввалроқ «Тоттенхэм»дан кетиш истаги борлигини оммавий равишда билдирган эди. Ханси Флик ва Декунинг фикрича, у Каталония клубига жуда мос тушган бўларди, бироқ футболчининг 60 миллион евролик трансфер баҳоси ҳозирча уни «Барса» учун олиб бўлмас даражага қўймоқда. Люкеба эса келажаги порлоқ алтернатив сифатида кўриб чиқиляпти, аммо унинг трансфери ҳам арзонга тушмайди.

Киритилди: 15:15, 12.07.2026.
Ўқилди: 887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик