Кириш Регистрация

«ПСЖ» Торрес учун 40 млн тўлашга тайёр, «Барселона» эса уни 50 млнга баҳоламоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби «ПСЖ» томонидан бўлаётган қизиқиш фонида ҳужумчи Ферран Торреснинг трансфер баҳосини 50 миллион евро этиб белгилади. Бироқ Париж клуби шартномаси тугашига атиги бир йил қолган форвард учун ортиқча маблағ сарфламоқчи эмас ва унинг ўтиши учун 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, агар Торреснинг ўзи «Барселона»дан кетишни сўраса, «ПСЖ» бундан ҳам камроқ сумма таклиф қилиши мумкин. Парижликлар ушбу трансфер борасида шошилишмаяпти ва ҳужумчининг Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасидаги иштироки якунланишини кутишмоқчи.

Маълумот учун, Ферран Торрес 2022 йилнинг январидан буён «блауграна» шарафини ҳимоя қилиб келади. Ортда қолган мавсумда 26 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали бераётган маълумотга кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:38, 12.07.2026.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик