«Арсенал» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда. Якшанба куни The Independent саҳифаларида эълон қилинган хабарга кўра, «канонирлар» футболчи трансферини мавсумолди тайёргарлик бошланишидан аввал тезроқ якунлашга интилмоқда.
Манбанинг тахминича, «Атлетико»нинг позицияси туфайли Альварес трансфери учун рақобат сусайган. Мадрид клуби Хулианни «Барселона» ёки «Реал»га сотмоқчи эмас, «ПСЖ» эса аргентиналик футболчини сотиб олиш бўйича аниқ режаларсиз фақат вазиятни ўрганган, холос.
26 ёшли Хулиан Альварес нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 100 миллион еврога баҳоланмоқда.













