Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Гринвуд «Фенербахче»га ўтишга яқин — трансфер тафсилотлари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Марсель» вингери Мэйсон Гринвуд тез орада Туркиянинг «Фенербахче» клуби футболчисига айланади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, Гринвуднинг трансфери якуний босқичда. «Фенербахче» футболчининг хариди учун 45 миллион евро тўлаши кутилмоқда. Гринвуднинг ўзи эса 2030 йилгача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолайди ва унга кўра мавсумига саккиз миллион евро маош олади. Шунингдек, у бонуслар кўринишида яна икки миллион еврогача ишлаб топиши мумкин.

Ўтган мавсумда вингер барча мусобақаларда жами 45 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу вақт ичида у 26 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:49, 12.07.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик