«Фиорентина»нинг 35 ёшли испаниялик дарвозабони Давид де Хеанинг келажаги ҳақида янги маълумот пайдо бўлди.
Аввалроқ «бинафшаранглилар» қизиқарли таклиф тушса, ўз дарвозабонини сотишга тайёр эканликлари хабар қилинганди.
Бироқ, инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, «Фиорентина» Де Хеани кейинги мавсумда ҳам асосий дарвозабон сифатида олиб қолишга қарор қилган.
Де Хеа Италия жамоасига 2024 йилда келиб қўшилган. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 46 та ўйин ўтказиб, 59 та гол ўтказиб юборди ва 13 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Дарвозабоннинг «Фиорентина» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.













