Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Жозе Моуриньо “Реал”да биринчи навбатда нималарни ўзгартирмоқчи экани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бош мураббий Жозе Моуриньо Мадриднинг “Реал” клубида ишни биринчи навбатда жамоанинг иш маданиятини ўзгартиришдан бошламоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, португалиялик мутахассиснинг фикрича, клуб йирик муваффақиятларга эришиши учун барча ходимлар ва футболчилардан ҳар куни бир хил даражада фидойилик ҳамда доимий рақобатга тайёр туриш талаб этилади. Фақат шундагина жамоада чинакам ғолиблик руҳияти шаклланади. Янги “Реал” айнан мана шу ғоя устига қурилади. Гарчи асосий мақсад совринлар ютиш бўлса-да, Жозе буни амалга ошириш учун аввало кундалик иш маданиятини тубдан ўзгартиришни режалаштирган.

Моуриньо клубнинг турли бўлимлари билан ўтказилган дастлабки учрашувлардаёқ бир фикрни такрорлашдан чарчамаган ва ўзининг биринчи иш кунида буни очиқ-ойдин маълум қилди: жамоа янги мавсумга ўзига хос миссия сифатида қараши керак.

“Мен барчага — футболчиларга ҳам, ходимларга ҳам яхшироқ бўлишига ёрдам бериш учун келганман. Биз меҳнат, масъулият ва улкан мақсадлар маданиятини яратишимиз керак. Бу шунчаки "Реал"да ишлаш эмас, балки "Реал" учун ишлаш дегани”, дейди португалиялик мутахассис.

Қайд этилишича, Моуриньо аллақачон Мадрид жамоаси ўйинчиларининг индивидуал ҳисоботлари билан тўлиқ танишиб чиққан. Шунингдек, у академия тарбияланувчилари орасидан ўзи шахсан кузатиб борадиган футболчиларни ҳам ажратиб олган.

Ёш иқтидор эгалари учун мавсумолди йиғинлари шунчаки ўзини кўрсатиш имконияти эмас, балки чинакам қаттиқ синов майдонига айланади. Мураббий шу орқали уларнинг энг юқори даражадаги босим ва рақобатга қанчалик тайёр эканини синаб кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис ёзги танаффус вақтида “Реал” клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди. У клуб билан 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:38, 13.07.2026.
Ўқилди: 2638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик