ФИФА ЖЧ–2026 ярим финалидан ўрин олган Англия — Аргентина учрашувига тайинланган ҳакамлар бригадасини маълум қилди.
Мазкур баҳсни АҚШлик Исмаил Эльфат бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Кори Паркер ва Кайл Аткинс ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам этиб италиялик Маурицио Мариани тайинланган бўлса, захира ёрдамчи ҳакам вазифасини Даниэле Биндони бажаради.
Англия ва Аргентина ўртасидаги ярим финал учрашуви 15 июль куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни бўлиб ўтадиган яна бир ярим финалда Франция терма жамоаси Испанияга қарши майдонга тушади.













