Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Sport.es: «Барселона» 2027/28 йилги мавсумда яна «Камп Ноу»ни тарк этади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Ла Лигадан 2027/28 йилги мавсумнинг биринчи ярмида ўз уй учрашувларини "Олимпик Луис Компанис "стадионида ўтказишга рухсат сўраган. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манбага кўра, бунга «Камп Ноу» стадионидаги реконструкциянинг навбатдаги босқичи сабаб бўлади. Клуб 2027 йил ёзида аренанинг янги томини ўрнатиш ишларини бошлашни режалаштирган. Қурилиш июнь ойида старт олади ва тахминан тўрт ярим ой давом этади. Томни ўрнатиш билан бир қаторда стадионда қўшимча қурилиш ишлари ҳам амалга оширилади.

Агар Ла Лига мазкур сўровни маъқулласа, «Барселона» "Олимпик Луис Компанис" стадионида нафақат Испания чемпионати, балки Чемпионлар лигасидаги уй учрашувларини ҳам ўтказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар аввал ҳам 2023/24, 2024/25 ва 2025/26 йилги мавсумнинг бир қисмида «Камп Ноу» реконструкция қилингани сабабли Олимпик Луис Компанис стадионида тўп сурган эди.

Қайд этилишича, 2026/27 йилги мавсумда «Барселона» яна «Камп Ноу»да ўйнаши кутилмоқда. Гарчи аренани модернизация қилиш ишлари ҳали давом этаётган бўлса-да, клуб стадионнинг учинчи қаватини босқичма-босқич мухлислар учун очишни режалаштирган.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:16, 14.07.2026.
Ўқилди: 1018 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик