«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо 2026/27 йилги мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу – мақсад, аммо унга эришиш учун кўп нарсани тўғри бажариш керак. Ушбу жараённинг бир қисми бўлиш, қандай ўйнашни, ўз олдимизга қандай мақсадлар қўйишни ва қаерга бормайлик, ўйинга қандай ёндашишни билиш – менинг ишим ва мен буни ҳақиқатдан ҳам интиқлик билан кутяпман. Лекин биз аниқ ўша ерда (юқори чўққида) бўлишни истаймиз.
Ўтган мавсумдан кейин биз ҳаммасини нолдан бошлаяпмиз... Мураббийлар штабида ва менежерлар орасида янги юзлар бор. Улар биз қилаётган ишдан чиндан ҳам манфаатдор. Сиз энергиянинг яхши эканини кўриб турибсиз. Иштиёқ сезилмоқда», – деди мураббий матбуот анжуманида.
44 ёшли Алонсо «Челси»ни 2026 йилнинг май ойида бошқарган эди. 2025/26 йилги мавсумда жамоа Англия чемпионати турнир жадвалида ўнинчи ўринни эгаллади.













