Франция терма жамоаси ва «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде Жаҳон чемпионати ярим финали доирасидаги Испания ва Франция ўртасидаги баҳс олдидан Ламин Ямал томонидан айтилган гаплар рақиблар ўртасида кескинлик келтириб чиқаргани ҳақидаги тахминларни рад этди. Аввалроқ Ямал Франция «Испаниядан қўрқиши керак»лигини айтганди.
Кунде ёш вингернинг ўзига бўлган ишончи унинг характерини акс эттиришини ва Ламиннинг сўзлари Франция терма жамоасининг ярим финалга тайёргарлигига таъсир қилмаганини таъкидлади.
«Ламин томонидан ҳеч бир вазиятда ҳурматсизлик сезмадик. Мен Ламинни жуда яхши биламан, бу унинг ўзига бўлган ишончидан далолат беради», — деди Кунде матбуот анжуманида.













