«Милан» ҳимоячиси Первис Эступиньян фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, эквадориялик футболчи «Астон Вилла»нинг чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун белгиланган уч кишилик шорт-листига киритилган. Бирмингем клуби аллақачон трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Эступиньян «Вильярреал»да «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери қўл остида ишлаган.
Ўтган мавсумда 28 ёшли ҳимоячи А Серияда 19 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













