Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ўз жамоасини Жаҳон чемпионати ғолиби сифатида тасаввур қилаётганини тан олди.
Бугун испанияликлар Франция билан ярим финалда куч синашади, 19 июль куни эса соврин учун ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтади.
«Биз ўзимизни жаҳон чемпионлари сифатида тасаввур қиляпмизми? Ҳа, албатта. Бу қийин вазифа, аммо биз 2010 йилги терма жамоа каби қаҳрамонга айлана олишимизга ишонамиз. Нега энди йўқ?» — деди журналист Фабрицио Романо иқтибос келтирган Ямаль ўйинолди матбуот анжуманида.













