Мадриднинг "Атлетико" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Науэль Молинага "Интер" қизиқиш билдирмоқда.
Sky Sports Italia хабарига кўра, "нерадзуррилар" устози Кристиан Кивуга 28 ёшли аргентиналикнинг ўйини ёқади.
"Атлетико" агар яхши таклиф тушса, Молинани қўйиб юборишга тайёр.
Transfermarkt ҳозирда футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.













