Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Рўзиқул Бердиев: «Иккинчи бўлимдаги мағлубият учун мен айбдорман»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Насаф" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Рўзиқул Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Бугунги ўйиннинг шиддати орқали чемпионатнинг етакчи ва ўз олдига юқори мақсадлар қўйган икки жамоа ўртасида кечганидан далолат берди.  Жароҳатлар боис Гадоев ва Муҳаммадиев ўйинга туша олишмади. Шундан келиб чиқиб, бугун ўйинга тактика танлагандик. Боз устига, ўйин давомида Шомуродов ҳам жароҳат олиб чиқиб кетганидан кейин, ўйинимиз янада пасайиб қолди. Иккинчи бўлимда ҳимояга эътибор қаратганимиз учун йигитлардаги фаоллик йўқолди. Юқори ўринлар учун кураш ҳали тугамади. Кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттирамиз.

— "Насаф" иккала бўлимни икки хил ўтказди. Иккинчи бўлимда жамоа ўйинининг сустлашишига сабаб нима: футболчиларнинг энергияси тугаб қолдими ёки бошқа сабаб борми?
— Футболчиларнинг куч-қуввати тугаб қолганида охирги дақиқаларда олдинга катта куч билан ташланмаган бўлардик. Танаффусда йигитлардан ҳимояга эътибор қаратишни сўрадим. Балки мен бундай кўрсатма бериб, нотўғри қилгандирман. Кучли жамоа билан 45 дақиқа давомида фақат ҳимояда ўйнаш осон эмас. Шунинг учун хатоларга йўл қўйдик. Мураббий сифатида шогирдларимнинг иккинчи бўлимдаги суст ўйинини руҳият билан боғлаган бўлардим. Ҳимоявий ўйин қилиш ҳақида кўрсатма бермаслигим керак эди. Бундан бошқа сабабни кўрмаяпман.

— Шомуродов ўрнига майдонга тушган Суҳроб Неъматов ҳам ўйинни кучайтира олмади. Жароҳатланган футболчи ўрнига бошқа футболчини тушириш учун вариант йўқмиди?
— Ҳа, Суҳроб ўйинга кириша олмади. Унга бир нечта ўйинларда имкон беряпмиз, аммо у берилган имкониятлардан фойдалана олмаяпти.

— Кейинги турларда "Насаф"ни қийин ўйинлар кутиб турибди: "Пахтакор"га қарши чемпионати ўйини ва "Бунёдкор" билан Ўзбекистон кубоги финал ўйини...
— Ҳозирги кунда осон ўйинлар бўлмаяпти. Кубок финалида чемпионат баҳсига нисбатан яхшироқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Жароҳатланган футболчилар орасида Гадоев Кубок финалигача соғайишга улгурмайди. Муҳаммадиев эса кейинги ўйинларда майдонга қайтади. Бугун жароҳат олган Илҳом Шомуродовнинг ҳолати ҳақида эса ҳозирча бирор нарса дея олмайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:57, 13.09.2013.
Ўқилди: 3756 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.