Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи учун «Ливерпуль» билан кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

«Вулверхэмптон» ярим ҳимоячиси Жоао Гомес «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин.

«Қизил иблислар» Андрей Сантос ва Юри Тилеманс бўйича келишувлардан сўнг ярим ҳимоя чизиғини қайта қуришни давом эттирмоқда. Football Insider маълумотларига кўра, Гомес манкунианликларнинг ярим ҳимоядаги навбатдаги янги ўйинчисига айланиши мумкин. «Бўрилар» 25 ёшли бразилиялик футболчини тахминан 30 миллион фунт стерлинг (қарийб 35 миллион евро) эвазига сотишга тайёрлиги кутилмоқда ва «МЮ» ушбу имкониятни жиддий ўрганмоқда.

Жоао Гомес ўтган мавсумда Премьер-лига доирасидаги 35 та учрашувда «Вулверхэмптон» сафида майдонга тушиб, бир марта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди, аммо жамоасига Чемпионшипга тушиб кетишдан қочишда ёрдам бера олмади. Футболчига «Ливерпуль» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 13:04, 14.07.2026.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик