«Ювентус» спорт директори Жованни Карневали туринликлар клуби нима учун ҳалигача франциялик ҳужумчи Рандаль Коло-Муанининг трансфери борасида «ПСЖ» билан келиша олмаётганини тушунтириб берди. Функционернинг сўзларига кўра, битимдаги асосий тўсиқ молиявий масала бўлиб қолмоқда. Парижликлар футболчи учун жуда катта маблағ талаб қилишмоқда.
«Бу трансферни жуда тез ёпиш мумкин эди — шунчаки «ПСЖ» шартларига рози бўлиш кифоя. Бироқ биз уларнинг молиявий талабларини ҳаддан ташқари юқори деб ҳисоблаймиз. Агар муроса топишнинг иложи бўлса, музокаралар давом этади. Ҳозирча Франция клуби Коло-Муани учун 45 миллион евродан ортиқ маблағ олмоқчи», — дея таъкидлади Карневали.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳужумчи «Ювентус» сафида ижара асосида тўп сурган. У туринликлар сафида барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказиб, 10 та гол уришга муваффақ бўлганди.













