"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Неманья Видич жамоаси билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни мақсад қилганини гапириб берди.
"МЮ" бу мавсум Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритишга қодир. Охирги етти йил давомида ушбу мусобақа финалида уч марта ўйнадик, бир марта ярим финалдан ва икки бор чорак финалдан ортга қайтдик. Бу натижаларнинг барқарор эканини кўрсатиб турибди.
Умид қиламанки, омад биз тарафда бўлади ва бу сафар ҳам шунчаки ҳал қилувчи ўйингача етиб бормасдан, ўша ўйинда ғалаба қозонамиз", деди Видия BBC билан суҳбатда.













