Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Педро Порро жароҳатига қарамай ЖЧ-2026 финалида ўйнамоқчи

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Педро Порро Францияга қарши ўтган ўйинда олган жароҳатига қарамай, Жаҳон чемпионати-2026 финалида иштирок этишга умид қилмоқда.

Ярим финал беллашуви Испаниянинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Майдонда 84 дақиқа ҳаракат қилган Порро голлардан бирига муаллифлик қилди.

ElDesmarque хабарига кўра, Порро финал баҳсида иштирок этиш имкониятини истисно этмаяпти. Ўйиндан сўнг ҳимоячи тикланиш жараёнига эътибор қаратишини ва турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида бор кучи билан ҳаракат қилишини билдирди.

Жорий Жаҳон чемпионатида Порро бешта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди. Финалда Испания терма жамоаси Англия — Аргентина жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Киритилди: 15:45, 15.07.2026.
Ўқилди: 300 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик