Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезусни сотиб юборишни истамоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ҳозирда «канонирлар» 29 ёшли ҳужумчи учун янги клуб излаш билан банд. Англия чемпионлари 23,4 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Айни дамда Жезус учун асосий даъвогар сифатида «Милан» тилга олинмоқда. Бироқ, яқинда «Ювентус» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари ҳам футболчи бўйича сўров юборишган.
2025/26 йилги мавсумда Жезус барча турнирларда 27 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













