Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Салоҳ «Челси»га қайтишга тайёр

Баҳо:
+ | -1

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Челси»га қайтиши мумкин.

ON Sport маълумотларига кўра, айни пайтда мисрлик футболчи ва Лондон клуби ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ. Бироқ, агар «кўклар» жиддий қадам ташласа, ҳужумчи «Стэмфорд Бридж»га қайтишга очиқ бўлади. «Челси» — Салоҳ ўтиш имкониятини кўриб чиқадиган ягона инглиз клубидир.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ 2014 йилдан 2016 йилгача «Челси» сафида тўп сурган, бироқ бу давр мобайнида «Рома» ва «Фиорентина»да ижарада бўлишга улгурганди. Умумий ҳисобда, мисрлик футболчи Лондон клуби сафида барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 18:14, 15.07.2026.
Ўқилди: 1550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик