Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Челси» Гиунинг келажаги борасида қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси» яқин вақт ичида ҳужумчи Марк Гиунинг келажаги бўйича якуний қарорга келади.

Журналист Саймон Жонсоннинг маълум қилишича, Лондон клуби испаниялик футболчини ё ижарага беришни ёки сотиб юборишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, «кўклар» ёш футболчининг иқтидорини юқори баҳолайди, шу боис агар Гиу сотиб юборилса, шартномага уни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини киритмоқчи.

Марк Гиу 2024 йилда 6 миллион евро эвазига «Барселона»дан «Челси»га ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи «кўклар» сафида барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Гиуни 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:50, 15.07.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик