Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Обамеянг Ла Лигага қайтишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг шу ёз «Марсель»ни тарк этиши мумкин.

Журналист Себастьян Дениснинг хабар беришича, форвард Франция клубидан кетишга тайёр. Габонлик футболчи «Депортиво»га ўтмоқчи — клуб саккиз йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ла Лигага қайтди ва янги мавсумни элитада ўтказади. Трансфер суммаси тахминан 1,5 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.

Пьер-Эмерик Обамеянг 2025 йилда эркин агент сифатида «Ал-Қодисия»дан «Марсель»га ўтган эди. Унинг «провансалликлар» билан тузган шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:57, 15.07.2026.
Ўқилди: 1587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик