«Манчестер Юнайтед» «Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балебани ўз сафига қўшиб олиш устида ишлашда давом этмоқда.
Indykaila News нашри маълумотларига кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти камерунлик футболчи учун музокаралар тахминан 50 миллион фунт стерлинглик таклифдан бошланишига ишонмоқда. Бунга сабаб сифатида хавбекнинг ўтган мавсумда «Брайтон» асосий таркиб ўйинчисига айлангани келтирилмоқда.
Карлос Балеба 2023 йилда 27 миллион евро эвазига «Лилль»дан «Брайтон»га ўтган эди. Унинг «чайқалар» билан тузган шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушди, аммо самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Transfermarkt портали камерунлик футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.













