«Ноттингем» ҳимоячиси Неко Уильямс шу ёз жамоасини ўзгартириши мумкин.
TEAMtalk маълумотларига кўра, «Тоттенхэм» футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун курашга қўшилди. Шунингдек, миш-мишларда ўйинчининг «Манчестер Юнайтед» ёки «Ньюкасл»га ўтиши мумкинлиги айтилмоқда, шу боис энди Англия клублари Уильямс учун жиддий рақобат олиб боришади.
Неко Уильямс 2022 йилда 20 миллион евро эвазига «Ливерпуль»дан «Ноттингем»га ўтган эди. Унинг «ўрмончилар» билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали валлик футболчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.













