Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Андрей Сантос «Манчестер Юнайтед»нинг қайси ўйинчилари билан гаплашишга улгурганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг янги ўйинчиси Андрей Сантос ўз ватандоши ва «қизил иблислар» ҳужумчиси Матеус Кунья билан аллақачон суҳбатлашишга улгурганини маълум қилди.

«Мен Матеус Куньяга хабар юбордим. У менга агар бирор нарса керак бўлса, унга мурожаат қилишим кераклигини айтди. Шунингдек, у: «Дунёдаги энг катта клубга хуш келибсан», деб ёзди. У билан учрашишни интиқлик билан кутяпман», — дея Сантоснинг сўзларини келтиради «Манчестер Юнайтед» матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни «Манчестер Юнайтед» Андрей Сантоснинг 56 миллион евро эвазига трансфер қилинганини расман эълон қилганди. Бразилиялик футболчи «қизил иблислар» билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Киритилди: 21:19, 15.07.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик