Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Англия – Аргентина учрашуви учун хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Баҳо:
+ | -

АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ҳамда FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг Аргентина ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашувини юқори хавфли тоифадаги баҳс сифатида баҳолади. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Учрашув 15 июль куни АҚШнинг Атланта шаҳрида бўлиб ўтади. Хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида стадионда Аргентина ва Англия мухлислари учун алоҳида кириш йўлаклари ташкил этилади. Шу билан бирга, стадион ичида мухлислар секторлар бўйича ажратилмайди.

Мазкур учрашув ғолиби Жаҳон чемпионати финалида Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ҳал қилувчи баҳс 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерсидаги “Метлайф” стадионида бўлиб ўтади.

Жамоалар Атланта шаҳридаги стадионда халқаро футболнинг энг муросасиз қарама-қаршиликларидан бирини яна давом эттиради. Англия амалдаги Жаҳон чемпиони Аргентинани мағлуб этиб, 1966 йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионати финалига чиқишни мақсад қилган.

Атланта полицияси икки мамлакат ўртасидаги тарихий зиддиятларни инобатга олганини таъкидлади.

Маълумот учун, Фолкленд ороллари Аргентина ва Буюк Британия ўртасидаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги қуролли можаро 1982 йил 2 апрелда бошланиб, 14 июнь куни Аргентинанинг мағлубияти билан якунланган.

Буюк Британия ва Аргентина Фолкленд (Аргентинада Малвин ороллари деб аталади) ороллари учун 74 кун давом этган уруш олиб борган. Можаро оқибатида 649 нафар аргентиналик ҳарбий, 255 нафар британиялик ҳарбий ва уч нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Ороллар суверенитети масаласи ҳанузгача икки давлат ўртасидаги баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:21, 15.07.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик