Истанбулнинг «Галатасарой» клуби франциялик ярим ҳимоячи Лесли Угочуквунинг трансферини расман эълон қилди. 22 ёшли футболчи «Бёрнли»дан 3,5 миллион евро эвазига ижара асосида янги клубга ўтди.
Угочукву — «Ренн» тарбияланувчиси. 2023 йилда таянч ярим ҳимоячиси 27 миллион евро эвазига Лондоннинг «Челси» клубига ўтган эди. 2024–2025 йилларда у ижара асосида «Саутгемптон» сафида ҳаракат қилди. 2025 йилда «Челси»ни тарк этиб, доимий асосда «Бёрнли» футболчисига айланганди.
«Галатасарой» ўтган мавсумда навбатдаги бор Туркия чемпиони бўлди ва янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этади. «Бёрнли» эса АПЛни тарк этиб, янги мавсумни Чемпионшипда ўтказади.













