Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Тухель мағлубиятга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйин ҳақида фикр билдирди.

Немис мутахассисининг сўзларига кўра, жамоаси ҳисобни очганидан кейин ҳаддан ташқари эҳтиёткор ўйнаб, ташаббусни рақибга бой берган.

«Биз жуда хафамиз. 1:0 ҳисобида олдинга чиққанимиздан кейин жуда пассив ўйнай бошладик. Мен беш нафар ҳимоячи билан ўйнаш схемасига ўтишга қарор қилдим, чунки чизиқлар орасида жуда кўп бўш ҳудудлар пайдо бўлганди, Аргентина эса деярли барча юқори тўплар учун курашда устун келаётган эди», — деди Тухель.

Англия устози ўйин схемасини ўзгартириш ҳақидаги қарори танқид қилинишига ҳам муносабат билдирди.

«Ўйин омадсиз якунланса, қарорларим нотўғри бўлганини айтиш доим осон. Аммо муаммо ўйин схемасида эмасди — учрашувнинг ўзи бутунлай ўзгариб кетди. Бу қарорлар муҳокама қилиниши табиий. Ўзини мендан яхшироқ билади деб ҳисоблайдиган миллионлаб мураббийлар бор. Мен улар билан баҳслашишим мумкин, аммо қарорларни қабул қиладиган инсон айнан менман», — дея таъкидлади Тухель.

Эслатиб ўтамиз, Англия Энтони Гордоннинг голи билан ҳисобни очган эди. Бироқ учрашув сўнгида Аргентина камбэк амалга оширди: Энцо Фернандес ҳисобни тенглаштирди, Лаутаро Мартинес эса 90+2-дақиқада ғалаба голини киритиб, амалдаги жаҳон чемпионларини ЖЧ-2026 финалига олиб чиқди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:31, 16.07.2026.
Ўқилди: 2386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик