Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 0-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-1 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Месси ЖЧда тарихда атиги беш нафарга насиб этган натижани такрорлади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси иштирок этган жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финалига йўл олди. Бу орқали юлдуз ҳужумчи жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ноёб ютуқлардан бирини такрорлади.

2026 йилги финал Месси учун фаолиятидаги учинчи жаҳон чемпионати финали (2014, 2022 ва 2026) бўлади. Шу тариқа, у тарихда бундай натижага эришган олтинчи футболчига айланади.

Бунгача бу кўрсаткичга қуйидаги футболчилар эришган эди:

  • Кафу (Бразилия) — 1994, 1998, 2002;

  • Пеле (Бразилия) — 1958, 1962, 1970;

  • Роналдо (Бразилия) — 1994, 1998, 2002;

  • Пьер Литтбарски (Германия) — 1982, 1986, 1990;

  • Лотар Маттеус (Германия) — 1982, 1986, 1990.

Эътиборлиси, мазкур футболчилар орасида фақат Кафу учала финалда ҳам майдонга тушган. Агар Месси Испанияга қарши ҳал қилувчи баҳсда иштирок этса, у ҳам ушбу ноёб натижани такрорлайди.

Шунингдек, Пеле 1962 йилги Чилида ўтган жаҳон чемпионати финалида жароҳати сабаб иштирок этмаган. Роналдо илк финалида майдонга тушмаган, Пьер Литтбарски 1986 йилги, Лотар Маттеус эса 1982 йилги финални ўтказиб юборган.

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 19 июль куни бўлиб ўтади.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:56, 16.07.2026.
Ўқилди: 969 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик