Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Уокер: «Фернандеснинг узоқдан йўллаган зарбаси Аргентинани ўйинга қайтарди, Англиянинг ўзи ҳам кўпроқ зарба бериши керак эди»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Кайл Уокер Жаҳон чемпионати — 2026 ярим финалида Аргентинадан қабул қилинган мағлубиятдан (1:2) сўнг фикр билдирар экан, жанубий америкаликларнинг ўйин тизгинини ўз томонига оғдира олгани қонуний бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Энцо Фернандеснинг голи инглизларнинг ўзига бутун турнир давомида етишмаган жиҳат маҳсули бўлди.

«Мен «Манчестер Сити» билан ҳам бундай вазиятларга тушганман: жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олиб, кейин ҳимояга ётиб олади, якунда эса рақибнинг класси ўз сўзини айтади. Агар эшикни тақиллатишда давом этаверсанг, эртами-кечми у очилади. Энцо Фернандеснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси уларни ўйинга қайтарди — аслида бу биз турнир давомида ўзимиз қилишимиз керак бўлган иш эди», — дея Уокернинг сўзларини келтиради The Sun нашри.

Учрашувда Энтони Гордоннинг голи эвазига инглизлар ҳисобни очишган эди, бироқ иккинчи бўлим якунида Фернандес узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси билан мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда эса Лаутаро Мартинес Аргентинага ғалаба келтирувчи голни урди.

Шу тариқа, Аргентина финалга йўл олди ва у ерда Испания билан тўқнаш келади. Англия эса 3-ўрин учун баҳсда Францияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:34, 16.07.2026.
Ўқилди: 482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик