Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома - Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Абдуқодир Ҳусанов Беларус футбол федерацияси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Беларус футбол федерацияси раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув 15-июль куни федерациянинг Минскдаги бош қароргоҳида бўлиб ўтган. Маълумки, Ҳусановнинг профессионал фаолиятида Беларус футболи алоҳида ўрин тутади. Футболчи айнан пойтахтнинг “Энергетик-БГУ” клубида ўзини кўрсатиб, кейинчалик Франциянинг “Ланс” жамоасига ўтган. Ушбу клубдаги ёрқин ўйинларидан кейин Абдуқодир Англиянинг “Манчестер Сити” клуби эътиборига тушди ва 2025-йилнинг январ ойида инглиз жамоаси сафига қўшилган.

Ҳусанов фаолиятидаги дастлабки йиллар ҳақида гапирар экан, “Энергетик-БГУ”даги машаққатли кунларини эслади:

“Барчасини жуда яхши эслайман. Анатолий Иванович Юревичга раҳмат айтаман, айнан у туфайли "Ланс"га ўта олганман. Беларус чемпионати менга жуда кўп нарса берди. Энг кўп нима эсимда қолган? Ивановичнинг мени роса койишлари (кулади). Бир сафар машғулотда жароҳат олганимда, оғриққа қарамай машғулотни давом эттиришимни талаб қилган. Ўшанда ёш эдим, оғриқни сабр билан енгишга тўғри келган”, дейди футболчи.

Мураббий Анатолий Юревич эса ўз шогирдининг муваффақиятини шундай изоҳлайди:

“Ҳусановда икки нарса юқори даражада — характер ва ўрганишга бўлган қобилият. Бизнинг кўплаб ёшларимизда истеъдод етарли, аммо уларда ишчанлик ва мотивация етишмайди. Ҳусанов эса ўз устида тинимсиз ишлайди. Мураббий ишни тўғри таклиф қилиши, футболчи эса уни онгли равишда бажариши керак. Мана шу уйғунликдан ҳақиқий футболчи пайдо бўлади”.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоаси билан 2026-йилги Жаҳон чемпионатида дебют қилди. Каннаваро бошчилигидаги жамоа гуруҳдаги барча ўйинда мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокини эрта якунлади.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 17:15, 16.07.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик