Англияда 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалидаги мағлубиятдан сўнг оилавий зўравонлик қурбонлари учун махсус «ишонч телефони» рақами эслатиб ўтилди. Тегишли хабар Politics UK'нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди. Турнирнинг 1/2 финалида Англия терма жамоаси Аргентинага 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Статистикага кўра, йирик футбол турнирлари вақтида бундай жиноятлар тез-тез содир этилади. Тадқиқотларда футболнинг ўзи зўравонликка сабаб бўлмаслиги, бироқ алкоголь, ҳиссий таранглик ва ўйинлар атрофидаги қизғинлик оилаларда мавжуд муаммоларни кучайтириши мумкинлиги таъкидланади.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Англия терма жамоаси ўйинлари вақтида бундай ҳодисалар сони ортиб боради. Айниқса, жамоа мағлуб бўлганидан кейин мамлакатда оилавий зўравонлик даражаси 38 фоизга ўсиши кузатилган.













