Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Аргентина вице-президенти ЖЧ яримфинали олдидан инглизларни “қароқчилар” деб атади

Баҳо:
+ | -

Аргентина вице-президенти Виктория Вилярруел Жаҳон чемпионати яримфиналида Англияга қарши кечадиган баҳс олдидан рақибларни “босқинчи қароқчилар” дея таърифлади. Бу баёнот икки давлат ўртасидаги узоқ йиллик ҳудудий низо фонида янгради.

“Биз босқинчи қароқчиларга қарши ўйнаймиз. Бу шунчаки навбатдаги ўйин эмас. Мен сиёсий жиҳатдан босиқ бўлишни ёки совуққонликни сақлашни хоҳламайман. Инглизларга қарши баҳслар доим қандайдир каттароқ аҳамият касб этган. Бу — Малвин (Фолькленд) ороллари, бу — Диего, бу — Леонинг сўнгги уриниши ва бу — босқинчиларни ўз жойига ўтказиб қўйиш имкониятидир”, дейди вице-президент.

Шунингдек, у аргентиналик мухлислар томонидан турнир давомида куйланаётган машҳур чорловни ҳам эслатиб ўтди: “Олға, Аргентина! Токи сўнгги нафасимиз қолгунича, ўзимизга тегишли бўлган нарсани талаб қилишда давом этамиз!”

Қайд этиш жоизки, Виктория Вилярруелнинг отаси 1982-йилда Аргентина ва Буюк Британия ўртасида Жанубий Атлантика ороллари учун кечган Фолькленд урушида қатнашган. 74 кун давом этган ва британияликларнинг ғалабаси билан якунланган тўқнашувларда 655 нафар аргентиналик ва 255 нафар британиялик ҳарбийлар ҳалок бўлган. Ушбу ҳудуднинг суверенитет масаласи ҳамон баҳсли бўлиб қолмоқда.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати яримфинал баҳсида Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга чиқди. Ҳал қилувчи учрашув 19-июльдан 20-июльга ўтар кечаси, Ўзбекистон вақти билан роппа-роса 00:00 да старт олади.

Киритилди: 17:17, 16.07.2026.
Ўқилди: 903 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик