Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Майкл Оуэн: «Англия Аргентинадан кучлироқ»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн жамоанинг ЖЧ-2026 ярим финалида Аргентинадан учралган мағлубияти (1:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Испания терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ўйинига бир қаранг (Францияга қарши). Жасорат. Шижоат. Энди 1:0 ҳисобида Англия терма жамоасига қаранг. Фарқи нимада?

Биз Аргентинадан кучлироқмиз. Бунда ҳеч қандай шубҳам йўқ. Аммо биз мағлубиятга лойиқ эдик. Ҳисоб 4:1 бўлиши ҳам мумкин эди.

1:0 ҳисобида майдонга яна бир ҳимоячининг туширилиши... Қандай сигнал берилмоқда?

Мен бу ҳақда Мексика терма жамоаси билан бўлган ўйиндан кейин ҳам ёзган эдим. Биз жасорат ва шижоат деганда тўпни узоқроққа тепиб юборишни эмас, балки босим остида тўпни назорат қилишни тушуниб етмагунимизча, натижа доимо шундай бўлиб қолади.

Бизда самимий футболчилар бор. Улар ўзлари билан фахрланишлари мумкин. Улар мунтазам равишда йирик турнирларнинг ҳал қилувчи босқичларига қадар етиб келишмоқда.

Агар сал кўпроқ тактик сезги бўлганида, Европа чемпиони бўлишимиз (Италияга қарши «Уэмбли»даги ўйинда) ва Жаҳон чемпиони бўлишга бир қадам қолганини исботлашимиз мумкинлигига ишонаман», — деб ҳисоблайди Майкл Оуэн.

Киритилди: 17:22, 16.07.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик