Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Арсенал» грециялик ҳужумчи трансфери бўйича музокараларни якунламоқда

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ва «Брюгге» Греция терма жамоаси ҳужумчиси Христос Цолиснинг трансфери бўйича музокараларни якунлашга яқин турибди. Бу ҳақда sport24.gr хабар бермоқда.

Лондон клуби 24 ёшли футболчи учун тахминан 40 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдириб, бельгияликларнинг молиявий талабларини деярли қондирди. Агар трансфер эҳтимолий бонусларсиз шу сумма эвазига амалга ошса, бу грециялик футболчилар учун рекорд даражадаги сотув бўлади.

«Арсенал» «Брюгге» билан расмий музокараларни ҳафта бошида бошлаган эди. «Арсенал» ва футболчининг ўзи ўртасида ҳали келишувга эришилмаган. Гарчи ҳар икки томон ҳам битим тузишдан манфаатдор бўлса-да, футболчи билан музокаралар давом этмоқда.

Киритилди: 17:41, 16.07.2026.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик