«Қўқон-1912» клуби селекция ишлари доирасида навбатдаги трансферни амалга оширди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа тажрибали ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев билан шартнома имзолаган.
Йўлдошев 2026 йилги мавсумнинг биринчи қисмини «Андижон» клуби сафида ўтказган эди.
Маълумот учун, Иброҳим Йўлдошев 1999 йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 27 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида «Пахтакор», «Металлург», «Сурхон», «Динамо», «Навбаҳор», «Локомотив» ва «Андижон» жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Шунингдек, у ўз вақтида Ўзбекистоннинг U19, U21 ва U23 терма жамоалари йиғинларига жалб этилиб, халқаро майдонда ўйинлар ўтказган.













