Италия терма жамоаси ва "Удинезе" ҳужумчиси Николо Дзаньоло асосий жамоа машғулотларидан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.
26 ёшли футболчи ҳалигача клубнинг мавсум олди тайёргарлик жараёнига қўшилгани йўқ. Манбага кўра, ўйинчи янги шартнома шартларидан норози ва ҳозирча ҳужжатни имзолашдан бош тортмоқда.
Мавсум якунлангач, "Удинезе" Дзаньолони "Галатасарой"дан сотиб олганди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган, аммо футболчи молиявий шартлардан қониқмаган. Томонлар ўртасидаги келишувни қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Агар Дзаньоло 22 июль куни бошланадиган мавсум олди тайёргарликнинг иккинчи босқичига қадар жамоа ихтиёрига қайтмаса, у асосий таркиб машғулотларидан четлатилиши мумкин.
Аввалроқ, форвардни А Сериянинг бир қатор клубларига таклиф қилишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ ҳозирча унинг трансфери бўйича расмий таклифлар келиб тушмаган.













