Кириш Регистрация
18/07 20:00 Қизилқум 1-2 Динамо
18/07 20:00 Андижон 1-2 Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Андерсон: «Англия терма жамоасининг вақти ҳали келади»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришишни мақсад қилган эди ва ярим финалда Аргентинадан учралган мағлубият жамоа учун катта хафсаласизлик бўлди. Бу ҳақда инглизлар ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, инглиз футболчилари ғалабага қатъий ишонган, бироқ финалга Аргентина йўл олган.

«Мен бу бизнинг вақтимиз деб ўйлагандим, аммо бунга эришиш насиб этмади. Бизнинг вақтимиз ҳали келади», — деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқларида.

У мухлисларга кўрсатган қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорчилик билдирди ва ўйинчилар айни дамда руҳий жиҳатдан мутлақо ҳолсизланиб қолганини тан олди.

Инглизлар мундиалнинг бронза медалларини қўлга киритишлари мумкин. Бунинг учун улар учинчи ўрин учун кечадиган баҳсда Франция терма жамоасини мағлуб этишлари талаб этилади.

Киритилди: 08:10, 17.07.2026.
Ўқилди: 462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик