Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

ЖЧ-2026: Финални қайси ҳакам бошқариши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

FIFA 19 июль куни Аргентина ва Испания терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финал учрашуви, шунингдек, Англия ҳамда Франция ўртасидаги учинчи ўрин учун баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар номини маълум қилди.

Финал: Аргентина — Испания
Жаҳон чемпионати финал учрашувига словениялик Славко Винчич бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич ёрдам беради. Иорданиялик Адҳам Махадмеҳ тўртинчи ҳакам, унинг ҳамюрти Муҳаммад Алкалаф эса захира ёрдамчи ҳаками вазифасини бажариши белгиланган.

Учинчи ўрин учун баҳс: Англия — Франция

Франция ва Англия ўртасидаги учинчи ўрин учун ўтадиган ўйинни венесуэлалик Хесус Валенсуэла бошқаради. Хорхе Уррего ва Тулио Морено унга қанотларда кўмаклашади. Марокашлик Жалол Жайед тўртинчи ҳакам, унинг ҳамюрти Закария Бринси эса захира ёрдамчи ҳаками сифатида ишлаши тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, илк ярим финалда Испания Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўлланма олган эди. Иккинчи ярим финал баҳсида эса Аргентина Англия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, Аргентина ҳамда Испания ўртасидаги ҳал қилувчи финал баҳси 19 июлдан 20 июлга ўтар кечаси соат 00:00 да бўлиб ўтади. Франция ҳамда Англия ўртасидаги учинчи ўрин учун учрашув эса 18 июлдан 19 июлга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:34, 17.07.2026.
Ўқилди: 1384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик