Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

"Барселона" ЖЧ-2026да иштирок этган футболчилари учун қанча даромад олиши маълум

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) "Барселона"нинг 16 нафар футболчиси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этгани учун клубга 2,8 миллион евро тўлаб беради. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, каталониялик клуб 2022 йилга нисбатан камроқ маблағ олади — ўшанда "блауграна"га футболчиларнинг жаҳон биринчилигидаги иштироки учун 4,4 миллион евро тўланган эди.

Таъкидланишича, барча клублар саралаш босқичидаги ҳар бир ўйинда иштирок этган ҳар бир ўйинчи учун 2362 доллар (2063 евро) олади — бунда футболчи майдонда бир дақиқа бўлганми ёки йўқми, аҳамиятга эга эмас. 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг ўзида эса тўловлар ҳар бир футболчи учун кунига 4330 еврогача ошган — бу маблағ терма жамоа йиғинининг биринчи кунидан бошлаб, жамоанинг турнирдаги охирги ўйинидан кейинги кунгача ҳисобланади.

Киритилди: 13:37, 17.07.2026.
Ўқилди: 2745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик