Вильям Салибанинг жароҳати ҳақидаги шов-шувли маълумот эълон қилинди. Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, франциялик футболчи жорий жаҳон чемпионатидаги барча ўйинларни умуртқа поғонасидаги синиш билан ўтказган.
Салиба белидан жароҳатни Англия Премьер-лигаси мавсуми давомида олган эди. Мундиалда франциялик ҳимоячи оғриққа чидаб ўйнашга мажбур бўлди, бироқ Испанияга қарши ярим финал баҳсида организми дош бера олмади ва ҳимоячи биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди. Ўша ўйинда французлар 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган.
Энди «Арсенал» Салибадан тўрт-беш ойга, яъни узоқ муддатга айрилиб қолиш хавфи остида. Англия чемпионининг «канонирлар» сафига қайтиши фақат келгуси календарь йилининг бошларида амалга ошиши кутилмоқда.













