Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья бўлажак жамоаси мос келиши керак бўлган мезонларни санаб ўтди.
Дарвозабон ҳозирда эркин агент мақомида. Унинг сўнгги клуби Португалиянинг «Шавеш» жамоаси бўлган.
«Мен маркетинг учун эмас, балки футболчи сифатида мени хоҳлайдиган жамоани танлайман», — деди Возинья CBS Mornings эфирида.
40 ёшли Возинья ЖЧ-2026 да иштирок этди, унда Кабо-Верде терма жамоаси 1/16 финалда Аргентинага қўшимча вақтда имкониятни бой берди (2:3). Турнир бошланишидан олдин дарвозабоннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 56 000 та обуначи бор эди, ҳозирда эса унда 29,3 миллион фолловер бор.













