Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

«ПСЖ» ҳимоячиси «Париж»га ўтди

Баҳо:
+ | -

«Париж» клуби «ПСЖ»дан ҳимоячи Эммануэль Мбембани ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 19 ёшли футболчи клуб билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Аввалроқ ҳимоячи «ПСЖ»нинг ўсмирлар жамоасида ўзини кўрсатган ва Франция ўсмирлар терма жамоалари аъзосига айланганди. У янги жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

«Эммануэлни «Париж»да қутлаётганимиздан мамнунмиз. У бизнинг лойиҳамизни танлаганидан жуда бахтиёрмиз. Эммануэль — замонавий ва иқтидорли чапқўл ҳимоячи. Унинг универсаллиги, ўйин услуби, иштиёқи ва қатъияти бизда катта таассурот қолдирди», — деди «Париж» спорт директори Марко Неппе.

Аввалроқ футболчига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирган эди.

Киритилди: 19:37, 17.07.2026.
Ўқилди: 1088 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик